Валверденинг сўзларига Месси жавоб қайтарди

Шу ҳафтада «Барселона» клуби мутасаддилари жамоа бош мураббийи Эрнесто Валверде иштирокида матбуот анжуманини ташкил этди.
Унда журналистлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди. Анжуман давомида Неймар борасидаги саволлар жуда кўп янграгани учун Католиния клуби устози Неймар борасидаги ўз фикрларини очиқчасига ошкор қилди. Унинг баёнотидан сўнг бутун интернет ларзага келди ва бу борада кўплаб журналислтар Мессининг фикри билан қизиқиб қолишди.  «Копа Америка» мусобақаси доирасидаги Аргентина ва Венесуэла терма жамоалари ўртасидаги учрашувдан сўнг ташкиллаштирилган матбуот анжуманида МессинингВалверде берган интервьюсига муносабати қандай эканлигини сўрашди. Мавзудан ташқари савол бўлсада, Месси жавоб берди.
Ҳозир эътиборингизга аввалига Валверде, сўнгра Месси томонидан берилган интервьюларни ҳавола этамиз.
Эрнесто Валверде
Ўтган мавсум «Барселона» учун омадсиз ўтди. Агарда, биз чемпионликни қўлга кирита олмаганимизда бу сўнгги йиллардаги энг ёмон мавсумга айланган бўлар эди. Ачинарлиси, Испания кубоги ғолиблигига бир қадам қолганида йиқилдик. ЙЧЛ ғолиблиги ҳам деярли қўлимизда эди. Афсуски, энг муҳим паллаларда маъсулият билан вазиятга ёндаша олмадик ва аламли мағлубиятларни қабул қилиб олдик. Мен ва шогирдларим ўша учрашувларни қайта кўриб чиқмадик. Уни қайта кўришдан маъни йўқ. Бизнинг ўша учрашувдаги хатоларимизни беш қўлингиздек сезиб турибсиз. Якунланган мавсум биз учун оғир ўтди ва мен шу жойда бу мавзуга нуқта қўймоқчиман. Сабаби, тинмай ўтган ишлар ҳақида сўзлагим келмаяпти. Бундай қиладиган бўлсам, келажакка бўлган қизиқиш кескин пасайиб кетиши мумкин. Мен ҳозир иш ўрнимдан хурсандман. Шундай йитигларнинг устози эканлигимдан бағоятда шодман. Келаётган мавсумда катта ғалабаларга эришишдан умидворман. Бу жамоанинг мухлислари ўта талабчанлиги билан қолганларникидан фарқ қилади. Бизнинг кучсиз мавсум ўтказишга ҳаққимиз йўқ. 
Жамоанинг трансфер ойнасидаги ишлари сизлар учун сустдек кўринаётган бўлсада, аслида ундай эмас. Ҳозирда раҳбарлар бу борада тинмай бош қотиришмоқда. Умид қиламанки, бу бизга наф беради. 
Гризманнинг келиши исталган клубни қувонтириши аниқ. Шу жумладан бизни ҳам. Неймарнинг келиши борасидаги саволларга жавоб беришни хуш кўрмайман. Унинг «Барселона»га қайтишидан маъни йўқдек туюлмоқда. Тўғриси,  буни мен ҳал қилмайман, бироқ Неймарнинг қайтиши жамоанинг ишаларини бирдан юргизиб юбормаслиги аниқ.
Лео Месси
Венисуэлага қарши баҳсдан сўнг бизда жанговор кайфият ҳукмрон. Қатарга қарши ўйиндан сўнг биз фақат ғалаба қозонишга келишиб олдик. Яхшиям-ки, ўйин биз истаган ва кутган режа бўйича ўтди. Мен Венисуэла терма жамоасини бемалол Уругвай ва Чили жамоалари билан тенг кучли дея оламан. Улар бугунги учрашувда сўнгги дақиқаларга қадар майдонда жанг қилишди. 
Валверденинг сўзларини эшитдим. Тўғриси, бу мавзуда сўзлаш учун қулай жой бўлмасада, шуни айтишим мумкин-ки, Эрнестонинг Неймарга нисбатан норозилиги ҳеч нарсани ўзгартирмайди. Нега дейсизми? Сабаби, кўпчиликнинг фикри доимо бир  инсоннинг фикридан устун келган ва шундай бўлиб қолади. Агарда Неймар ортга қайтса, биз уни очиқ юз билан кутиб оламиз. Бошқача бўлиши мумкин ҳам эмас!

29.06.2019, 16:17 298 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш