“Барса” Де Йонг трансфери борасида ҳавотирга тушиб қолди

Ўтган ёзда “Аякс” вакили Френки Де Йонгни олиб келишнинг уддасидан чиқа олмаган каталонияликлар бу мавзуга келаси йил ёзида яна қайтишмоқчи. АС нашрига кўра, Де Йонг билан бирга, унинг жамоадоши Де Лигт ва “ПСЖ” вакили Адрьен Рабьо “Барселона”нинг асосий трансфер мақсадлари бўлади.

Бироқ Де Йонг юқори салоҳиятга эга эканлигини исботлаганидан кейин унга “Манчестер Сити” ва “ПСЖ”лар ҳам жиддий қизиқмоқда. “Барса”га яқин манбаларга кўра, клуб Де Йонг трансферини амалга оширишда ҳавотирга тушиб қолган. Голландиялик иқтидор учун курашда каталонияликларнинг имкониятлари борган сари тушиб бормоқда экан.

Манба: www.le10sport.com

"Барселона", Де Йонг

06.12.2018, 19:55:31 185 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш