АГМКни Суперлигада олиб қолган футболчига Қатар ва Қозоғистондан таклиф бор

АГМКнинг белоруслик легионери ҳимоячи Владислав Касминин келаси мавсумни бошқа чемпионатда бошлаши мумкин.

АГМК ҳимоячисининг клуб билан тузган шартномаси йил якунида тугайди. АГМК ва футболчи катта эҳтимол билан ўртадаги шартномани узайтирмаслиги мумкин. Касмининга айни пайтда бошқа чемпионат вакилларидан таклифлар келиб тушган. Хусусан Қозоғистон ва Қатар клубларидан Касмининга қизиқиш мавжуд.

Бу маълумотни футболчининг ўзи тасдиқлади. АГМКни Суперлигага ўтиш ўйини доирасидаги "Истиқлол"га қарши ўтказган учрашувида ғалаба тўпини киритиб, жамоасини элитада олиб қолган Касминин олмалиқликлар сафини тарк этиш арафасида.

Касмининга Қозоғистоннинг "Ордабаси" клубидан жиддий қизиқиш мавжуд. Футболчи катта эҳтимол келаси мавсумни Қозоғистон клубида бошлаши мумкин.

Манба: championat.asia

Футбол янгиликларини сайтимизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида ҳам кузатиб боринг!

АГМК, Ўзбек футболи хабарлари

06.12.2018, 16:43:17 66 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш