"Сити" собиқ футболчиси: "Клуб компания бўлган, футболчилар эса маҳсулот"

"Манчестер Сити" собиқ ҳужумчиси, айни дамда "Герта" шарафини ҳимоя қилаётган Явайро Дилросун "шаҳарликлар" таркибида ўтказган даври ҳақида гапириб берди.

"Бизда учта машғулот майдони бор эди. Гап 23 ёшгача бўлганлар жамоаси ҳақида кетмоқда. Кийиниш хонасида ҳамма нарса бор эди. Тушликда истаган овқатни танлардик, ҳар куни ҳар хил таом бўларди. Ташкилотчилик юқори даражада бўлган. "Сити" - бу компания. Футболчилар эса уларнинг маҳсулоти.

Мен Гвардиола билан мулоқот қилмаганман, аммо унинг ишини кузатиб кўп нарсани ўргандим. Машғулотлар пайтида ривожланишимиз учун у оддий кўрсатмалар берарди. Мураббий майда деталларга алоҳида эътибор беради ва ўз тактик ғояларини футболчиларга яхши тушунтириб беради" - дейди Дилросун.

Манба: championat.asia

Футбол янгиликларини сайтимизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида ҳам кузатиб боринг!

"Манчестер Сити", футбол хабарлари, Явайро Дилросун

06.12.2018, 16:40:15 47 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш