"Барселона" ҳужумчиси жароҳат олди

"Барселона" ҳужумчиси Малком "Леонеса"га қарши Испания Кубоги учрашувида (4:1) жароҳат олди.

Футболчи ўйинни асосий таркибда бошлади ва биринчи бўлим охирида гол уришга муваффақ бўлди. 88-дақиқада Малком жароҳат туфайли майдонни тарк этди.

Каталония клуби матбуот хизмати берган маълумотларга кўра, форвард бугун чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтади. Малкомнинг сафга қайтиш муддати маълум эмас. Жорий мавсум 21 ёшли футболчи "Барселона" сафида 9та ўйин ўтказди ва 2та гол урди.

Айни дамда "Барселона" таркибида Луис Суарес, Артуро Видаль, Рафинья, Самуэль Юмтити, Артур ва Серхио Роберто жароҳатини даволамоқда.

Манба: championat.asia

Футбол янгиликларини сайтимизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида ҳам кузатиб боринг!

"Барселона"

06.12.2018, 16:38:57 46 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш