"Реал"нинг ноябрь ойидаги энг яхши футболчиси номи маълум бўлди

"Реал" ҳамкори Mahou компанияси "Қироллик клуби"нинг ноябрь ойидаги энг яхши футболчиси номини эълон қилди.

Ноябрь ойидаги ўйинларда 3та гол уриб, 2та голли пас берган франциялик ҳужумчи Карим Бензема ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди ва Mahou томонидан махсус соврин билан тақдирланди.

Карим Бензема жорий мавсум ЛаЛиганинг 14та учрашувида майдонга тушиб, 5та гол урди ва 2та голли пас берди.

Манба: championat.asia

Футбол янгиликларини сайтимизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида ҳам кузатиб боринг!

"Реал", Карим Бензема

06.12.2018, 15:48:22 40 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш