«Аякс» футболчилари Френки де Йонг ва Матейс де Лигт «Бавария»га ўтиши мумкин

Sport Bild хабарига кўра, немис клуби иккала футболчининг трансфери учун ёзда 150 миллион евро бермоқчи.

Аввалроқ, футболчиларнинг хизматига «Барселона», «Манчестер Сити», «Реал», «Ювентус» ва «Пари Сен-Жермен» томонидан қизиқиш бўлгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

«Аякс» де Йонг учун 75 млн евро, де Лигт учун 65 миллион евро сўрамоқда. Футболчилар қаерга ўтишидан қатъи назар, битта клуб таркибида тўп тепишни истаяптилар.

Манба: tribuna.uz

Футбол янгиликларини сайтимизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида ҳам кузатиб боринг!

футбол хабарлари

06.12.2018, 09:30:32 28 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш