Златан Ибраҳимович «Милан»га қайтмасликка қарор қилди

«Лос-Анжелес Гэлакси» ҳужумчиси Златан Ибраҳимович «Милан»га қайтмасликка қарор қилди.

Футболчи «россонери» билан шартнома муддати ва маоши бўйича келишолмади. Италияликлар унга 2 миллион евро маош ва 6 ойлик шартнома таклиф қилишганди. Златан 4 миллион евро маош ва 1,5 йиллик шартнома сўради. Натижада, томонлар келишувга эриша олмадилар.

Ибраҳимович «Милан» таркибида 2010-2012 йилларда ўйнаган ва жами 85 ўйинда майдонга тушиб, 56 гол урган. 2010/11 мавсумида швециялик тўпурар «россонери»га сўнгги 7 йил ичида илк маротаба Италия чемпионати олтин медалларини қўлга киритишга кўмаклашган эди.

Манба: tribuna.uz

Футбол янгиликларини сайтимизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида ҳам кузатиб боринг!

Златан Ибрагимович, футбол хабарлари

06.12.2018, 09:28:42 20 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш