Эдинсон Кавани «ПСЖ» клубида бахтиёр эмас

Эдинсон Кавани «ПСЖ» клубида бахтиёр эмас, деб ёзади Sky Sports.

Уругвайлик асосий таркибда камдан-кам туширилмоқда, тушган тақдирда ҳам, кўпинча иккинчи бўлимда алмаштириляпти.

Ҳужумчининг фикрига кўра, ўйин амалиётининг камлиги футболга оид эмас, балки миллатга оид сабабларга боғлиқ. Мураббийлар штаби жамоадаги бразилияликларга, хусусан Тиаго Силва, Неймар, Дани Алвес ва Маркиньосга кўпроқ ишонч билдирмоқда.

Аввалроқ, Кавани Неймар билан юзага келган зиддият туфайли, «ПСЖ»ни тарк этмоқчи экани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Манба: tribuna.uz

Футбол янгиликларини сайтимизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида ҳам кузатиб боринг!

«ПСЖ», футбол хабарлари, Эдинсон Кавани

06.12.2018, 09:15:39 40 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш