Бэйл ва Кроос «Реал» машғулотини ўтказиб юборишди

«Реал» клуби Испания Кубоги 1/16 финалидан ўрин олган «Мелилья»га қарши жавоб ўйинига тайёргарлик кўрмоқда.

Бугун жамоа навбатдаги машғулотни ўтказди. Унда жароҳат олган Каземиро ва Начодан ташқари, Тони Кроос ва Гарет Бэйл ҳам иштирок этмади. 

Уэльслик футболчи «Валенсия»га (2:0) қарши ўйиндан сўнг, ўзини нохуш сезмоқда ва чемпионат доирасидаги «Уэска»га қарши баҳсгача майдонга тушмайди.

Эслатиб ўтамиз, дастлабки ўйинда «Реал» сафарда «Мелилья»ни 4:0 ҳисобида мағлуб этган.

Манба: tribuna.uz

Футбол янгиликларини сайтимизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида ҳам кузатиб боринг!

"Реал", футбол хабарлари

06.12.2018, 08:50:17 30 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш