Переснинг Азарни олиб келиш режаси овоза бўлиб кетди!

“Реал Мадрид” Криштиану Роналду кетганидан бери ўзига янги суперюлдуз қидириш билан овора. Бундай ўринга Неймар ёки Мбаппеларнинг келиши ҳақидаги хабарлар тинмаётган бўлсада, Азар ва “Реал” ўртасида маҳфий келишув бор экан.

Бу ҳақида TeleMadrid хабар тарқатган. Бироқ муаммо шундаки, лондонликлар ўз етакчисини 170 миллион евродан камига сотмоқчи эмас. Перес эса бундай йирик маблағни тўлаш ниятижа эмас. Шу сабабли у дастлаб трансферга Матео Ковачични киритишга уриниб кўради. Бу ҳам натижа бермаса, Марко Асенсио Азар трансферининг бир қисмига айланар экан.

Манба: www.le10sport.com

"Реал Мадрид”, "Челси", Азар

05.12.2018, 20:53:04 190 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш