Тошкентда "Про" дипломи учун халқаро ўқув-курсларининг иккинчи модули бошланди

Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан юртимиздаги футбол мураббийларининг малакасини ошириш ва мураббийликни ривожлантириш борасида бир қатор чора-тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.

Жумладан, шу йилнинг 12-22 ноябрь кунлари Тошкентда "Про" дипломи учун ўқув курсларининг биринчи модули ўтказилди. Бугун пойтахтимиздаги "Чиғатой" спорт мажмуасида мазкур  халқаро ўқув курсларининг иккинчи модулига старт берилди. Бу ҳақда ЎФА расмий сайти хабар бермоқда.

Ўқув курсларида Абдураимов Жасур, Ирисметов Жафар, Дадаматов Бахтиёр, Ҳасанов Нўъмон, Бердиев Рўзиқул, Актамов Ҳамиджон, Давлетов Февзи, Ҳайдаров Баҳромжон, Сакаев Илдар, Муминжонов Илҳом, Абдуллаев Рустам, Файзиев Давронжон, Акрамхўжаев Рифат, Назаров Ёрқин, Бақоев Улуғбек, Шерғозиев Аъзам, Петросян Артём, Клименко Александр, Қурбонов Мухтор каби машҳур мутахассислар иштирок этишмоқда. Шунингдек, Таиланднинг "Супҳанбури" жамоаси бош мураббийи Адебайо Гбадебо ва Ҳиндистоннинг "Гоа" клуби ёшлар жамоаси бош мураббийи Клиффорд Мирандалар ҳам қатнашишмоқда.

Ўқув курсларини ФИФА ва УЕФА инструктори Бадр Аҳмад олиб борамоқда. Унга ФИФА ва ОФК инструктори Ислом Аҳмедов ёрдам беряпти. "Про" дипломи учун халқаро ўқув-курслари 22 декабрга қадар давом этади.

Футбол янгиликларини сайтимизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида ҳам кузатиб боринг!

ЎФА

05.12.2018, 14:57:34 24 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш