"Барселона" Мессига ўринбосарни "Боруссия" Дортмунддан топди

Санчонинг келажаги порлоқ.

Дортмундинг “Боруссия” клуби ярим ҳимоячиси Жейдон Санчо “Барселона”нинг жиддий қизиқишларига сабаб бўла бошлади.

Transfermarketweb нашри тарқатган хабарга кўра Каталония супер клуби 18 ёшли англиялик футболчини ўз етакчиси Лионель Мессига келажакда муносиб ўринбосар бўла олади деб ҳисоблашмоқда.

Таъкидлаш керакки, Санчонинг дортмундликлар билан амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар имзоланган.

Маълумот учун, Жейдон жорий мавсум Бундеслигада жами 13та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 4та гол ҳамда 7та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Манба: sports.uz

Футбол янгиликларини сайтимизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида ҳам кузатиб боринг!

"Барселона", футбол хабарлари

05.12.2018, 14:56:23 134 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш