Златан Ибрагимович янги мавсумни ҳам АҚШда ўтказиши мумкин

У "россонерилар" билан келиша олмади.

"Лос-Анжелес Гэлакси" клуби форварди Златан Ибрагимович янги мавсумни ҳам АҚШда ўтказиши мумкин. Бу ҳақда ESPN нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра 37 ёшли швециялик футболчининг “Милан” билан ўтказган музокаралари муваффақиятсиз якунланган. Бундан ташқари "Лос-Анжелес Гэлакси" ҳам уни ўз сафида олиб қолишга ҳаракат қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ “россонерилар” қишки трансферлар даврида Ибрагимовични таркибга қўшиб олмоқчи эканлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Манба: sports.uz

Футбол янгиликларини сайтимизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида ҳам кузатиб боринг!

Златан Ибрагимович, футбол хабарлари

05.12.2018, 14:51:44 25 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш