"Атлетик" ўзининг янги бош мураббийини эълон қилди

Ушбу мутахассис жамоани хавфли зонадан олиб чиқиб кета оладми?

Куни кеча Эдуардо Бериссонинг бош мураббий лавозимидан истеъфога чиқарган Бильбаонинг "Атлетик" клубига янги бош мураббий тайинланди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Унга кўра энди баскларни Аритца Солабарриета бошқаради. Таъкидлаш керакки, у бунгача Испания ёшлар терма жамоасига устозлик қилган.

Маълумот учун, “Атлетик” Ла Лиганинг ўтган 14та тур якунларига кўра 11 очко билан мусобақа жадвалида 18-ўрнида бормоқда.

Манба: sports.uz

Футбол янгиликларини сайтимизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида ҳам кузатиб боринг!

футбол хабарлари

05.12.2018, 13:37:29 31 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш