Жозе Моуриньо жамоасининг АПЛда кучли тўртликка кириш имкониятлари ҳақида гапириб ўтди

Бу мавсум улар учун янада мураккаб кечмоқда.

"Манчестер Юнайтед" клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо жамоасининг АПЛда кучли тўртликка кириш имкониятлари ҳақида гапириб ўтди.

“Мен ўтган мавсум биз ўйнаган жамоаларни инобатга олганда иккинчи ўринни фантастика деб айтган бўлардим. Бу мавсум эса муаммоларимиз янада ошди ва мавсум бошидаёқ бизга қийин бўлиши ҳақидаги гаплар айни дамда ўз тасдиғини топмоқда. Ҳозир биз имкон қадар кўпроқ очко тўплашимиз лозим. Мавсумни кучли тўртликда якунлашимиз учун эса мўжиза юз бериши керак”, - дейди португалиялик мутахассис.

Маълумот учун, МЮ айни дамда премьер-лиганинг ўтган 14та тур якунларига кўра 22 очко билан мусобақа жадвалида 8-ўринни эгаллаб турибди.

Манба: sports.uz

Футбол янгиликларини сайтимизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида ҳам кузатиб боринг!

футбол хабарлари

05.12.2018, 13:34:51 47 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш