Модрич 2003 йил "Арсенал"га кўчиб ўтиши мумкин эди, аммо..

Венгер уни келажакда "Олтин тўп"ни қўлга кирита оладиган буюк футболчи бўлишини ҳаёлига ҳам келтирмаган.

Куни кеча “Олтин тўп”ни қўлга киритган хорватиялик ярим ҳимоячи Лука Модрич фаолиятининг бошида "Арсенал"га кўчиб ўтиши ҳам мумкин эди.

France Football нашри тарқатган хабарга кўра “канонирлар”нинг собиқ устози Арсен Венгер 2003 йил Модрични “Динамо” Загреб сафида ўйнаб юрган чоғларида кузатган, аммо якунда уни сотиб олишни хоҳламаган. Аммо, орадан бироз вақт ўтиб Модрич барибир АПЛ клуби сафига кўчиб ўтди. Аниқроғи, 2008 йил “Тоттенхэм” хорват футболининг бўлажак юлдузини сотиб олди.

Шундан сўнг Модрич “шпорлар” сафида 4 йил ҳаракат қилди ва 2012 йил “Реал”га кўчиб ўтди.

Манба: sports.uz

Футбол янгиликларини сайтимизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида ҳам кузатиб боринг!

Лука Модрич, футбол хабарлари

05.12.2018, 13:33:35 37 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш