Диего Коста Хитой клубига ўтишга яқин турибди

Хитой чемпионати яна бир супер юлдуз билан бойиши мумкин.

Мадриднинг “Атлетико” клуби форварди Диего Коста яқинлашиб келаётган қишки трансферлар даврида Хитой чемпионатига йўл олиши мумкин.

Diario AS тарқатган хабарга кўра 30 ёшли испаниялик футболчига "Тяньцзинь Цюаньцзянь" клубидан жиддий қизиқишлар бўлмоқда. Агар Коста Чин юрти жамоасига кўчиб ўтса, у ерда бразилиялик ватандоши Алешандро Патога жамоадош бўлиши мумкин.

Маълумот учун, Коста жорий мавсум “Атлетико” сафида жами 15та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 4та гол ҳамда 2та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Манба: sports.uz

Футбол янгиликларини сайтимизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида ҳам кузатиб боринг!

Диего Коста, футбол хабарлари

05.12.2018, 13:32:02 53 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш