Mediapro ва beIN Sports 2 Лигани бўлиб олди

Франция профессионал футбол Лигаси 2020-йилдан 2024-йилгача бўлган муддат учун аудиовизуал ҳуқуқлар натижаларини эълон қилди.

1 Лигада ҳам ҳуқуқларга эга Mediapro га 1-гуруҳ тақдим қилинган. Унга кўра шанба куни 19:00 да бўлиб ўтадиган саккиз учрашувлар трансляциясини қўлга киритган.

beIN Sports эса 2 ва 3-гуруҳларни қўлга киритган. Улар шанба куни 15:00 ва душанба куни 20:45 даги учрашувларни трансляция қила олади.

Якуний келишув 64 миллион еврога тушган. Бу ўтган йилги даврдагидан уч баравар кўп дегани.

Манба: www.football.fr

2 Лига, Франция

04.12.2018, 20:48:01 85 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш