“Олтин тўп” эгаси Модрич Хорватияни иккига ажратиб юборди!

Куни кеча Парижда Месси ва Роналдунинг ўн йиллик гегемонлигига нуқта қўйган Лука Модрич бугун Хорватияни иккига айириб юборди. Биринчи томон, уни мақтамоқда. Айниқса, Хорватия президенти Модрични роса мақтади. “Сиз намунага айландингиз ва Хорватия болалари ва ёшлари учун тасалли ҳисобланасиз.” – деган президент хоним. Иккинчи тараф эса унинг эришган ютуғига қарамай, бошқа муаммо туфайли уни танқид қилишмоқда. Гап шундаки, Модрич катта коррупцион ишда судда ёлғон кўрсатма берганликда айбланмоқда. Бу “Олтин тўп” маросимидан бироз вақт муқаддам овоза бўлган.

Манба: www.football.fr

04.12.2018, 20:28:31 326 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш