Кун таҳлили: “Саутгемптон” бошқарувига ким келиши мумкин?

Саккиз ойлик фаолиятидан кейин, Марк Хьюсз “Саутгемптон” бош мураббийлигидан истеъфога чиқарилди. Аммо бундан ажабланмаслик керак. Ўтган ҳафтада “Манчестер Юнайтед” билан бўлган учрашувда 2-2 ҳисобидаги дурангга қарамай клубнинг умумий ишлари кўнгилдагидек кечмаётган эди.

Ўтган мавсум якунроғида клубга келганидан бери таркибдаги ишларни йўлга қўйишда қийинчиликка учраган уэльслик мураббий Премьер Лигадан тўртинчи марта ўз истеъфосини қабул қилиб олди.

Энди эса “авлиёлар” эшиги иш қидириб юрган барча мураббийлар учун очиқ. Сўнгги тарқалган хабарларга кўра, Дэвид Мойес ўз хизматларини клубга таклиф қилган. Мойес, Эллардайс ва Алан Пардьюлар билан бирга “Саутгемптон” бошқарувини қўлга олишга қобилияти бор кўплаб мураббийлар бор. Қуйида ана шулар ҳақида таҳлил қиламиз.

Орзу: Ральф Хазенхютль

Орангизда Ральф Хазенхютль номини биринчи марта эшитаётган мухлислар топилиши мумкин. Аммо Бундеслигада яқин ўтмишда шов-шув кўтарган “Лейпциг” мураббийи -  51 ёшли австриялик мураббий бўлган десак, ҳайрон қолманг. Ҳа, Ральф айнан “Лейпциг” бошқарувига 2016-йилда келганидан кейин “Бавария”дан бир поғона ортда қолиб, Бундеслигада 2-ўринни эгаллаганди.

Унинг “Лейпциг” сафида эришган натижалари туфайли “Бавария” Анчелоттини истеъфога чиқарганидан кейин айнан уни клубга олиб келиш чораларини ҳам кўриб чиққанди. Бироқ ўшанда Юпп Хайнкес келганди.

Мюнхенликларнинг спорт ишлари бўйича директори Маттиас Заммер “Ральфда барча хусусият бор. У “Лейпциг” билан катта тажрибага эришди. У ва унинг жамоаси Бундеслигада топга айланишди. У жамоада кўп ишларни амалга оширди ва кейинги босқичга кўтарилиш имкони бор” – деганди Хасенхутлга таъриф бераркан.

Кейинги мавсумда клуб Бундеслигада 6-ўринни эгаллади ва Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичидан чиқа олмади. Аммо жамоанинг кўрсаткичлари ҳайратланарли эди. Шу сабабли Ральф янги шартнома имзолашга тўла ҳақли эди.

Клуб эса буни амалга оширишнинг уддасидан чиқа олмади ва Хасенхутл шу йилнинг майида клубдан кетди.

У “Лейпциг” билан 48.19% лик ғалабага эга. Марк Хьюзники 19.2% ни ташкил қилади.

Унинг немис футболи, Чемпионлар Лигасида орттирган тажрибалари “Саутгемптон”га тўла мос келади.

Ҳақиқат: Пауло Соуса

Ҳали Хьюз истеъфога чиқарилмасидан олдин клуб Соуса билан музокаралар олиб бораётгани ҳақидаги хабарлар тарқалганди.

Соуса инглиз футболига бегона эмас. У “Куинс Парк Рейнджерс”, “Суонси” ва “Лестер” каби клубларда фаолият кўрсатган. У шундан кейин жаҳонгашталик қилди ва “Маккаби Тель-Авив”, “Базель”, “Фиорентина” ва хитой гранди “Тьяндзинь” каби жамоаларда ҳам ишлашга улгурди.

Унинг орттирган тажрибасидан ташқари Соусанинг футбол услуби “авлиёлар”га жуда мос тушади.

Соуса барча мусобақаларни ҳисобга олганда 49 % лик ғалабали статистикага эга. У икки марта миллий чемпионатларни ютиб олган. Буни у “Маккаби” ва “Базель” клублари билан амалга оширган.

Португалия термасининг собиқ вакили футболчилик фаолиятида ҳам анча муваффақиятли бўлган. Мураббий сифатида ҳам етарлича ғалабаларни қўлга киритгани уни янги лавозим учун фаворитга айлантирмоқда.

Джокер: Кике Санчес Флорес

Флорес ҳам Соуса каби футбол оламига анча таниқли ва тажрибали мутахассис ҳисобланади. У ҳам ҳамкасби каби дунёнинг турли бурчакларида тажриба орттирган. Айни вақтда Хитойда фаолият олиб бораётган Флорес ўз вақтида “Атлетико Мадрид”, “Бенфика”, “Хетафе”, “Эспаньол” ва “Уотфорд” клубларида мураббийлик қилган.

Унинг “матрослар” ва “Бенфика”даги фаолияти анча самарали кечган. У Европа Лигаси ва Испания Супер Кубогига эга чиққан.

Унинг Англияда “Уотфорд”даги фаолияти атиги бир йил давом этган бўлсада, 31.58% ғалабага эга. Англия Кубогининг ярим финалида “Кристал Пэлас”га ютқазиши ортидан унга бошқа имкон берилмаганди.

Эркинжон Ғайбуллаев тайёрлади

Саутгемптон, Флорес, Хазенхюттль, Хьюз

04.12.2018, 14:43:30 129 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш