«Тўпурар ҳимоячилар» ҳақида биласизми?

Ҳимоячилар асосан жамоасининг ишлари юришмаётган бир вақтда ўз позицияларини хавфга ташлаб олдинга югуришади. «Классик тўққизлик» ролини – кучлиликлари, бош билан яхши ўйнай олиш қобилиятлари эвазига бажариб беришади. Аммо уларнинг кўпчилигида сўнгги зарбадаги аниқлик ва тўпурарлик маҳорати етишмайди.

Аммо ҳаммасида эмас. Факт шуки, керакли паллада ўз жамоаси учун голлар уриб ғалабалар келтирадиган ҳимоячилар ҳам талайгина. Қуйида ана шу ҳақида ҳикоя қиламиз.

Гари Доэрти

Ўйинлари сони: 534

Голлари сони: 44

Гари Доэртининг 17 йиллик футболчилик фаолиятига назар ташлайдиган бўлсак, унинг тўпурар ҳужумчи эканлигининг гувоҳига айланамиз. У иккала позицияда ўзини кўрсатишга ҳаракат қилган. Аммо мунтазам равишда қониқарли ўйин намойиш қилмаган. Унинг 2000-йилда «Лутон»дан «Тоттенхэм»га ўтганидан кейин янги клубининг «ҳалоскори»га айланиб олган эди.

Ирландиялик ҳимоячи «тақачилар» учун кўплаб муҳим голларни киритди. Унинг айниқса «Сандрлэнд»га 2-0 ҳисобида мағлубиятга учраган бир паллада уни 3-2 га айлантиришда қўшган ҳиссаси эсда қоларли бўлган эди. 2000/01-йилги мавсумда Англия Кубоги доирасида «Арсенал»га киритган муҳим голи ҳам клуб мухлисларининг ёдида сақланиб қолган. Ирландия термаси учун ўтказган 34 ўйинида ҳам у кўпроқ ҳужумчи сифатида таърифланади.

Поль Уорхорст

Ўйинлари сони: 464

Голлари сони: 33

Уорхорст 80-йиллар охири ва 90-йиллар бошларида оз эмас кўп эмас 16 клуб учун ўйнагани билан анча фаоллик кўрсатган. Марказий ҳимоячи «Шеффильд Уэнсди» таркибида 1992/93-йилги мавсумда клуб ҳужумчилари – Дэвид Хирст ва Марк Брайтларнинг жароҳатлари сабаб ҳужумчи сифатида ҳам кўп ўйин ўтказганди. Ўша мавсумда ҳимоячи барча мусобақаларда 18 гол уришга эришганди.

Ҳимоячи ҳатто Англия термасига ҳужумчи позициясига (!) ҳам таклиф қилинганди. Аммо унга ўзини кўрсатишга олган жароҳати ҳалал берганди.

Жерар Пике

Ўйинлари сони: 617

Голлари сони: 52

Пике дастлаб футболчилик фаолиятини ҳужумчи сифатида бошлаганди. Марказий ҳимоячи сифатида ҳам у «Барселона» учун бир мавсумда камида икки гол уриб келмоқда. 2014/15-йилги мавсумда рекордини ўрнатди, у ўшанда 7 гол уришга эришганди.

Унинг ҳужумчи сифатида жамоаси жонига оро киргани «Интер»га қарши ўйинда бўлганди. 2010-йилги Чемпионлар Лигаси ярим финалида испаниялик ҳимоячи Круйфф услубида тўпни ўзига тўғрилаб олиб Жулио Сезарни доғда қолдирганди.

Крис Смоллинг

Ўйинлари сони: 353

Голлари сони: 19

Крис Смоллинг «МЮ»га ўзининг сўнгги дақиқалардаги чиқиши билан чегараланган. Аммо бу кўпинча ўз мевасини бермайди. Ушбу рўйхатдаги бошқа ҳимоячилар каби Смоллинг ҳам рақиб жарима майдончасида йириклиги ва ҳаводаги курашдаги устунлиги туфайли таҳдидга айланади. Аммо Феллайнининг борлиги унинг имкониятларини кескин тушириб юборди.

Афсуски у Пикедек самарадор эмас. «Қизил иблислар» учун эсда қоларли голи 2016-йили Европа Лигасида «Фейеноорд»га қарши кечганди.

Виргиль Ван Дэйк

Ўйинлари сони: 323

Голлари сони: 33

Ван Дэйк Премьер Лигага кўчиб ўтганидан бери топ савияли марказий ҳимоячи эканлигини исботлашга улгурди. Ван Дэйк ҳужумчилик қобилиятини 2014/15-йилги мавсумда кўрсатган эди. Аммо унинг ёдда қоларли голлари 2018-йил ноябрига тўғри келади. УЕФА Миллатлар Лигаси доирасида Германияга қарши кечган (2-2) баҳсда Голландия ҳимоячисининг сўнгги дақиқаларда киритган голи эвазига А гуруҳида биринчи поғонани забт этди ва келгуси йили бўлиб ўтадиган финал йўлланмасини нақд қилди.

Кристофер Самба

Ўйинлари сони: 326

Голлари сони: 32

Самба замонавий Премьер Лиганинг энг эсда қоларли ҳимоячи/ҳужумчиси ҳисобланади. Ўтган мавсумда «Астон Вилла» бош мураббийи Стив Брюс конголик ҳимоячини «Халл Сити»га қарши баҳсда ҳужумкорлик қобилиятини кўрсатишини талаб қилганди.

Брюс ОАВга берган интервьюсида «Агарда мен уни бу вазифани бажара олишига ишонмаганимда ҳужумга тушурмасдим» – деди.

«У буни «Блэкберн»гача бўлган пайтда ҳам бажарганини кўрганман, у «Блэкберн» сафида бир мавсумда ўн ўйинда ҳужумчи сифатида ўйнаганди. «Арсенал»га қарши ўйинини кузатганман, бунга ақл бовар қилмайди.»

Сардор Абдуғаниев тайёрлади

03.12.2018, 14:12:09 248 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш