«Барселона» ва ПСЖ буюк алмашув арафасида

Каталониянинг “Барселона”ва ПСЖ клуби қишги трансфер ойнасида супер алмашувни амалга ошириши мумкин. Бу ҳақда Goal.com нашри хабар бермоқда.

Манбанинг берган маълумотларига кўра, томонлар Усмон Дембеле ва Неймар алмашувини амалга оширишмоқчи. Бу алмашув қишги трансфер ойнасидаёқ амалга ошиши мумкин.

Таъкидлаб ўтамиз, Дембеле “Барселона” раҳбариятидан ўзини қўйиб юборишини сўраган. Футболчига эса ПСЖ жиддий қизиқиш билдирмоқда. “Барселона” ҳам футболчи билан хайрлашишига қарши эмас.

Эслатиб ўтамиз, Неймар 2017 йил “Барселона”дан ПСЖга 222 миллион еврога кўчиб ўтганди. Айнан ўша тарнсфер ойнасида “Барса” 115 миллион еврога Дембелени сотиб олган.

Футбол янгиликларини сайтимизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида ҳам кузатиб боринг!

Манба: penalti.uz

26.11.2018, 18:16:01 104 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш