«Реал»да ўзини «йўқотиб қўйган» футболчилар

«Реал Мадрид» учун ўйнаш футбол фаолиятидаги энг шарафли иш ҳисобланади. «Қироллик клуби» вакилига айланиш олам-олам совринларга эга чиқишга яқин дегани. Боиси «Реал» ўз тарихида бундай совринларни музейига қалаштириб ташлаган ва бундан кейин ҳам шундайлигича қолади.

Бироқ айримлар учун Ла Лига гиганти аъзосига айланиш ҳар доим ҳам ижобий якун топмаган. Кўпчилик «Сантьяго Бернабеу»да кўп ҳаракат қилган бўлишига қарамай фаолияти яхши якун топмаганлари ҳам талайгина.

«Реал»даги омадсизликнинг ягона фактори бу соврин юта олмаслик. Аммо совринлар баъзи футболчиларнинг фаолияти пасайишига тўғаноқ бўла олмайди. Қуйида «Реал»га ўтганидан кейин ўз ўйинида жиддий пасайиш кузатилган футболчиларни таҳлиллар асосида эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Асьер Иллараменди

«Реал» учун ўтказган ўйинлари сони: 90

Кейинги жамоаси: «Реал Сосьедад»

Мадридликлар Асьерни 2013-йилда айнан «Реал Сосьедад»дан 28.6 миллион фунт эвазига олиб келганди. Унинг келиши Модричнинг Мадриддаги илк мавсуми қийинчиликлар билан бошлангани туфайли содир бўлганди. Ўшандан кейин иккала футболчи турли йўналишларга қараб кетишди.

Модрич тез орада ўз ўйинини топиб олиб энг зўр ярим ҳимоячилардан бирига айланган бўлса, Иллараменди пойтахт клубида икки йил ўтказиб қадрдон клуби – Сань-Себастьянликлар сафига бориб қўшилди.

Нури Шаҳин

«Реал» учун ўтказган ўйинлари сони: 10

Кейинги жамоалари: «Ливерпуль» (ижара), «Боруссия Дортмунд», «Вердер»

2010/11-йилги мавсумда Юрген Клопп бошчилигида Бундеслигани ютиб олган «Боруссия Дортмунд» сафида айнан Нури Шаҳин муҳим фигурага айланганди. Шу тариқа у дунёнинг энг кучли клубига ўтиш имкониятини қўлга киритди. Афсуски жароҳатлар ва унинг спорт формасидаги пасайиш туфайли у Моуриньо қўли остида Ла Лиганинг атиги 4 учрашувида майдонга тушди.

Кейинги ёзда у ижара асосида «Ливерпуль»га бориб қўшилди. Аммо Англияда ҳам турк футболчисининг ишлари юришмади. Германияга қадрдон жамоасига дастлаб ижара асосида қайтган Шаҳин яна мўжизалар кўрсата бошлади ва дортмундликлар уни тўлиқ сотиб олди. Бироз вақт ўтиб у олдингидек спорт формасини тиклай олмаслиги маълум бўлди ва захира футболчисига айланиб қолди. Шу йил ёзида эса футболчи «Вердер»га келиб қўшилди.

Кака

«Реал» учун ўтказган ўйинлари сони: 120

Кейинги жамоаси: «Милан», «Сан Паулу», «Орландо Сити»

Кака 2009-йилда сайёрамизнинг энг зўр футболчиси сифатида «Реал» вакилига айланди. У «Реал»да етарлича ўйин амалиётига эга бўлганига қарамай, 2006/07-йилда «Манчестер Юнайтед»ни «ер тишлатгани»дек етакчилик қила олмади.

Эҳтимол унинг «қаймоқранглилар» сафида порлашига ундан ҳам кучлироқ супер-юлдуз – Криштиану Роналдунинг келиб қўшилгани бўлгандир. Айнан португалиялик футболчи жамоанинг янги етакчисига айлантирилди. Унинг ишлари юришмагач «Милан»га бир мавсумга қайтди ва кейинги жамоалари – «Сан Паулу» ва «Орландо Сити» бўлди. Кака ҳозирда футболчилик фаолиятини якунлаган.

Рауль Альбиол

«Реал» учун ўтказган ўйинлари сони: 18

Кейинги жамоаси: «Наполи»

Альбиолнинг айни вақтда кўрсатаётган ўйинини кўриб ҳимоячи ёмон бўлмаган фаолиятини ўтказмоқда дейишингиз мумкин. У «Реал» билан Ла Лига ва Қирол Кубогини ютиб олди. «Наполи» билан эса Италия Кубоги ва Италия Суперкубогига эга чиқди. Аммо Альбиолнинг «Валенсия»да эришган обрўси ортидан «Реал»да омадсизликка учраши бошқа масала.

Боиси «Реал» уни бир неча йиллар клуб ва терма учун доимий ўйин амалиётига эга бўла олади деган мақсадда олиб келганди. Унинг бахтига қарши термада Серхио Рамос ва Жерар Пикелар юқори спорт формаларини кўрсатишди. Клубда ҳам шу аҳвол бўлгач, 2013-йилда ҳимоячи «Наполи»га сотиб юборилди. Испаниялик ҳимоячи Италияда яна ўз ўйинини топиб олди.

Лассана Диарра

«Реал» учун ўтказган ўйинлари сони: 87

Кейинги жамоаси: «Анжи», «Локомотив», «Марсель», «Ал Жазира», «ПСЖ»

Футбол оламидаги энг қизиқарли паст-баландликларни бошидан кечирган футболчи Лассана Диарра бўлса керак. Англияда «Челси», «Арсенал» ва «Портсмут»да доимий ўйин амалиётига эга бўлмаган бўлсада, франциялик футболчи тўсатдан «Реал» аъзосига айланиб қолди.

Буни шок ҳолат деб бўлмайди. Футболчи баъзи жабҳаларда анча иқтидорли ҳисобланади. «Реал»да омадсизликка учрагач Диарра Россия, Франция ва БАА да ҳам ўз омадини синаб кўрди.

Клаас-Ян Хунтелаар

«Реал» учун ўтказган ўйинлари сони: 20

Кейинги жамоаси: «Шальке-04», «Аякс»

2008-йилда «Аякс»дан олиб келинган ҳужумчи «Реал»да ҳам гол уришдан чарчамайди, деган мақсадда олиб келинди. 20 ўйинда 8 гол урган голландиялик футболчи учун «Сантьяго Бернабеу»даги мавсум тугади ва бир йил ўтибоқ клуб ҳужумчиси билан хайрлашди.

Унинг «Шальке-04»даги фаолияти йўқотилган имкониятни тиклаб олишига ёрдамберди. Германияда бироз вақт ўзини кўрсатгач яна қадрдон клуби «Аякс»га қайтди.

Росйтон Дренте

«Реал» учун ўтказган ўйинлари сони: 65

Кейинги жамоаси: «Эркулес» (ижара), «Эвертон» (ижара), «Аланья», «Рэдинг», «Шеффильд Уэнсди», «Кайсери», «Банияс», «Спарта Роттердам»

Юқорида санаб ўтилган клублардан Дрентенинг бирорта клубда қанча вақт тўп сурганини таҳмин қилиш мумкин. Бироқ айнан «Реал»да узоқроқ тўп сургани унинг фаолиятига ўзгача тус беради. 2007/08-йилги чемпион таркибда бўлган Дренте ўшандан кейин умуман йўқолиб кетди.

Майкл Оуэн

«Реал» учун ўтказган ўйинлари сони: 45

Кейинги жамоаси: «Ньюкасль Юнайтед», «Манчестер Юнайтед», «Сток Сити»

Майкл Оуэн «Реал»даги бир мавсумида 16 гол урди. Бу дегани у ҳар уч ўйинда гол урган. Ёмон эмас, бироқ унинг Европанинг энг кучли тўпурари деган мақомига бу мутлақо тўғри келмайди. У ўз тезлигини йўқотиб қўйганидан кейин дарровгина жонажон Англиясига қайтди.

Кейинчалик САФ бошчилигидаги МЮ да ҳам ўйнаганига қарамай Оуэн ёшлигида «Ливерпуль» сафида ўйнаганидек спорт формасини тиклай олмади.

Жонатан Вудгейт

«Реал» учун ўтказган ўйинлари сони: 14

Кейинги жамоаси: «Мидлсбро», «Тоттенхэм», «Сток Сити», «Мидлсбро»

Вудгейтнинг мадридликлар сафига ўтишининг ўзи ғалати. У илк мавсумида орттириб олган жароҳатлари сабаб бирорта ҳам ўйинда майдонга туша олмади. «Ньюкасль»нинг собиқ вакилининг илк дебюти ҳам анча эсда қоларли бўлди. У «Реал» учун ўтказган дастлабки ўйинидаёқ автогол ва қизил карточка олиб жамоасини қийин аҳволга солиб қўйганди.

Агарда уни жароҳатлар қийнамаганида Вудгейтдан яхши ҳимоячи чиққан бўларди. Буни «Тоттенхэм» ҳам пайқади. Бироқ у ерда ҳам жароҳатлар ҳимоячига ўзини тўлиқ кўрсата олишига имкон бермади.

Томас Гравесен

«Реал» учун ўтказган ўйинлари сони: 49

Кейинги жамоаси: «Сельтик», «Эвертон»

Ҳеч ким Томас Гравесенни «Сантьяго Бернабеу»да супер-юлдуз бўлишини кутгани йўқ. Хатто унинг ўзи ҳам. У жамоага захира ўйинчиси вазифаси учун олиб келинганди. Аммо у шу вазифани ҳам уддалай олмади.

Унинг ўйини мухлисларда жиддий танқид уйғотди. Футболчининг Робиньо билан машғулотлар вақтида тортишиб қолиши ортида жамоадан қувилди.

26.11.2018, 14:29:03 479 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш