«МЮ» «Фиорентина» ҳимоячиси учун 56 миллион бермоқчи

«Фиорентина» ҳимоячиси Никола Миленкович яқин орада АПЛ клуби футболчисига айланиши мумкин.

21 ёшли сербиялик «Манчестер Юнайтед»нинг трансфер мақсадига айланган. Инглиз клуби скаутлари Миленковични «Болонья» - «Фиорентина» (0:0) ўйинида кузатиб боришган.

Футболчининг трансфер нархи 56 миллион еврога баҳоланмоқда. Ёзда италияликлар уни 36 миллион еврога сотмаган эди.

Миленковичнинг «Фиорентина» билан имзолаган шартномаси яна 3,5 йил амал қилади. Жорий мавсумда у 12та ўйин ўтказиб, 2та гол урган.

Футбол янгиликларини сайтимизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида ҳам кузатиб боринг!

Манба: tribuna.uz

«Фиорентина» ҳимоячиси Никола Миленкович

26.11.2018, 12:54:42 47 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш