АФАнинг қарори қатъий: ҳатто Brexit амалга ошмаган тақдирда ҳам легионерлар чеклови кучайтирилади

Англия футбол ассоциацияси Премьер-лига жамоалари рўйхатдан ўтказиши мумкин бўлган хорижлик футболчилар сонини қисқартириш ниятида, деб ёзади The Guardian.

АПЛ қатнашчилари ҳозирда бир мавсум учун 25 нафаргача хориж фуқаросини заявка қилиши мумкин. Аммо, газета маълумотига кўра, бу рақам 13дан 17гача камайтирилиши мумкин ва бу қарор Буюк Британиянинг Европа Иттифоқидан чиқиши ёки чиқмаслигидан қатъи назар ўзгаришсиз қолади.

Аввалроқ Британия ҳукумати АФА, АПЛ ва АФЛдан легионерларни ишга қабул қилиш борасидаги талаблар бўйича ўзаро ҳамкорликда бир қарорга келишни илтимос қилганди.

Ҳозирда томонлар музокара ўтказишмоқда: клублар чекловни қисқартиришга қаршилик билдиришяпти, АФА эса таклифга кўнишмаган тақдирда Евроиттифоқ паспортига эга хорижликларга қўйиладиган талабларни мураккаблаштириш билан таҳдид қилмоқда.

Маълумот учун, айни пайтда легионерлар учун квотадан икки клуб максимал даражада фойдаланган: «Манчестер Сити» ва «Тоттенҳэм» 17 нафардан хорижлик футболчи билан меҳнат шартномасига эга. Яна 4 клуб – шулар қаторида «Ливерпуль», «Челси» ҳам бор – 16 нафардан легионерни заявка қилган.

Манба: tribuna.uz

Футбол янгиликларини сайтимизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида ҳам кузатиб боринг!

21.11.2018, 21:31:00 47 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш