Енгил атлетика ва футболнинг икки буюк дарғаси бир жойда иш бошлаши мумкин

Ямайкалик спринтер Усэйн Болт фаолиятини Мексикада давом эттириши мумкин, деб ёзиб чиқди Marca.

Нашрга кўра, 8 карра олимпия чемпиони «Дорадос» клуби билан музокара ўтказмоқда. Ушбу жамоага сентябрь ойидан буён Диего Марадона устозлик қилиб келмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Болт шу йил ёзда футболдаги профессионал фаолиятини синов тариқасида Австралиянинг «Сентрал Кост Маринерс» клубида бошлади ва ноябрь ойида жамоани тарк этди. Куни кеча тарқалган хабарларда Усэйн ушбу жамоа билан янги, тўлақонли шартнома имзолаш учун йирик миқдорда пул сўрагани айтилган эди.

Спринтернинг ўзи декабрь ойида футболдаги келажаги борасида якуний қарорга келишини айтган.

Манба: tribuna.uz

Футбол янгиликларини сайтимизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида ҳам кузатиб боринг!

21.11.2018, 20:22:46 38 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш