«МЮ» Рэшфорднинг маошини икки баробарга оширмоқчи

«Манчестер Юнайтед» ҳужумчи Маркус Рэшфорднинг маошини икки баробарга оширмоқчи. Daily Star хабарига кўра, футболчининг иш ҳақи ҳафтасига 150 минг фунтга етиши мумкин.

Нашрнинг қайд этишича, раҳбарият Маркус бошқа жамоага ўтишни кўзламаслиги учун шундай чора қўллаш ниятида. Аввалроқ унга нисбатан «Ювентус»да қизиқиш борлиги, «бьянконери» у ҳақида маълумот йиғишни бошлагани маълум бўлганди.

Тез орада «Юнайтедю ижрочи директори Эд Вудворд Рэшфорд билан музокараларни бошлаши кутиляпти.

Маркус Рэшфорд «МЮ»да 2016 йили дебют қилган. У ҳозирга қадар «қизил иблислар» сафида 132 ўйинда қатнашиб, 34+18 маҳсулдорлик натижасига эришган. Англия термасида 31 та ўйин ўтказган ҳужумчи 6 маротаба рақиблар дарвозасини ишғол этган.

Манба: tribuna.uz

Футбол янгиликларини сайтимизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида ҳам кузатиб боринг!

«МЮ», Маркус Рэшфорд, футбол хабарлари

21.11.2018, 20:02:19 51 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш