Учинчи еврокубок мусобақаси кечиктирилиши кутилмоқда

Чемпионлар лигаси ва Европа лигасидан кейинги ўринда турувчи учинчи еврокубок мусобақаси беш йилдан кейин ташкил этилиши мумкин. Бу ҳақда Европа клублари ассоциацияси президенти Андреа Аньеллининг маълум қилди.

«Биз Европа учинчи даражали лигаси устида иш олиб бордик. Бу ғоя декабрь ойида Ижроия қўмита томонидан тасдиқланишини кутяпмиз. Агар лойиҳа маъқулланса, учинчи турнирга 2024 йилдан кейин асос солинади.

Шу билан бирга, биз халқаро тақвимни ҳам ўзгартирмоқчимиз. Ҳаммасини шундай ташкил этиш керакки, миллий чемпионатлар халқаро мусобақаларга мос тушиши лозим. Трансфер ойнаси билан боғлиқ масалаларни ўрганиб чиқиш, ички ва халқаро турнирлар ўртасида балансни топиш баробарида тақвимда ўйинчилар дам олишлари учун ҳам вақт қолдириш керак. Бу муаммоларнинг барчаси ҳал этиб олингач, биз янги мусобақанинг форматини танлай олишимиз мумкин бўлади», - деб айтган Аньеллининг сўзларини келтирди Football Italia.

Аньеллининг ушбу маълумоти у томонидан аввалроқ маълум қилинган муддатга мос келмайди. Функционер сентябрь ойида учинчи еврокубок 2021/22 йиллар мавсумидан эътиборан 96 клуб билан старт олишини айтганди.

Манба: tribuna.uz

Футбол янгиликларини сайтимизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида ҳам кузатиб боринг!

21.11.2018, 20:00:23 55 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш