Лопетеги тез орада яна катта футболга қайтиши мумкин

АҚШ футбол федерацияси «Реал» клуби ва Испания термасининг собиқ бош мураббийи Хулен Лопетеги номзодига қизиқиш билдирмоқда, деб ёзади AS.

Америкаликларни айни пайтда Дэйв Сарачан вақтинчалик бошқариб турибди. Жамоа Брюс Арена қўл остида 1986 йилдан буён илк маротаба мундиалга чиқа олмагандан сўнг ушбу мураббийга ишониб топширилган. Сарачаннинг қўл остида АҚШ 3та ғалаба, 3 да дуранг ва 5 та мағлубият қайд этди. Жумладан, ноябрь ойида Англия (0:3) ва Италия (0:1) термалари билан ўртоқлик баҳсларида имконият берилди.

Эслатиб ўтамиз, Лопетеги октябрь ойи охирида «Барселона»дан қабул қилинган йирик мағлубиятдан сўнг (1:5) истеъфога чиқарилган эди. У Мадрид клуби бошқарувига келгунга қадар Испания термасига устозлик қилган, аммо «Реал» билан шартнома имзолагани боис ЖЧ-2018 арафасида ишдан олинган.

Манба: tribuna.uz

Футбол янгиликларини сайтимизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида ҳам кузатиб боринг!

футбол хабарлари, Хулен Лопетеги

21.11.2018, 19:45:03 86 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш