«Реал» яна бир бразилиялик футболчи сотиб олмоқчи

«Реал» Бразилия бозоридан янги ёш футболчиларни таркибга жалб қилишда давом этади.

As нашри хабарига кўра, Мадрид клуби қизиқишлари доирасига «Коринтианс»нинг 20 ёшли яримҳимоячиси Педриньо Делмино тушиб қолган.

Мадридликлар клуби раҳбарияти январь ойидаёқ ушбу ўнг қанотда ҳам, чап қанотда ҳам, марказда ҳам бирдек ҳужумкор ўйин кўрсата олувчи футболчини трансфер қилишни режалаштирган.

Жорий мавсумда Педриньо Бразилия чемпионатида 32 ўйинда майдонга тушган, шунингдек, Либертадорес Кубогида 6 ўйин ўтказган.

Айни вақтда томонлар ўртасида музокаралар кетмоқда. Ўтган ҳафтада «Коринтианс» сайтида клуб президенти Андрес Санчес «Реал» президенти Флорентино Перес ҳамда «Вальядолид» хўжайини Роналдо билан бирга тушган суратини эълон қилганди.

Педриньонинг шартномасида товон пули сифатида 50 миллион евро кўрсатилган. «Реал» футболчини айнан шунча суммага сотиб олиб, ўйин амалиётига эга бўлиши учун «Вальядолид»га ижарага бериши айтилмоқда.

Манба: tribuna.uz

Футбол янгиликларини сайтимизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида ҳам кузатиб боринг!

"Реал", футбол хабарлари

21.11.2018, 19:42:09 76 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш