Ўртоқлик учрашуви. Испания йилни ғалаба билан якунлади

Испания терма жамоаси 2018 йил ҳисобидан сўнгги ўйинини ўтказди. Ўртоқлик учрашуви мақомидаги баҳсда «қизил фурия» Босния ва Герцеговина терма жамоаси билан куч синашди.

Испания давлатига тегишли Канар оролларида бўлиб ўтган ўйинда мезбонлар кичик ҳисобда ғалаба қозонди. Ўйиндаги ягона гол 78-дақиқада Браис Мендес томонидан урилди.

Эслатиб ўтамиз, Миллатлар лигасининг «А-4» гуруҳида Англия ва Хорватия билан кураш олиб борган испанлар сўнгги икки ўйинда енгилган бўлса-да, 6 очко билан гуруҳда иккинчи ўринни эгаллаб, юқори лигадаги ўрнини сақлаб қолган.

Испания – Босния ва Герцеговина 1:0 (0:0, 1:0)
Гол: 1:0 – 78 Браис Мендес.
Испания – Аррисабалага (Лопес, 75), Льоренте, Гайя, Кастро (Аспиликуэта, 51), Эрмосо, Себальос (Форнальс, 64), Родри Эрнандес, Иско, Асенсио, Сусо (Браис Мендес, 59), Мората (Родриго, 64).
Босния ва Герцеговина – Шехич, Зуканович, Бичакчич, Настич, Цимирот, Сарич (Прцич, 79), Бешич, Вишча (Байич, 81), Гояк, Крунич (Дульевич, 62), Жеко (Кодро, 85).
Огоҳлантиришлар: Гайя (21), Сарич (38), Мората (56).

19 ноябрь
16:00. Уммон – Баҳрайн
23:30. Исландия – Қатар

20 ноябрь
13:30. Австралия – Ливан
15:00. Ўзбекистон – Жанубий Корея
15:20. Япония – Қирғизистон
16:00. Иордания – Саудия Арабистони
17:00. Хитой – Фаластин
19:25. БАА – Яман
20:00. Ироқ – Боливия
21:00. Кувайт – Сурия
22:00. ЖАР – Парагвай
22:00. Марокаш – Тунис
22:30. Туркия – Украина
23:59. Албания – Уэльс
00:30. Бразилия – Камерун
00:45. Италия – АҚШ
01:00. Франция – Уругвай
05:00. Аргентина – Мексика
05:15. Чили – Ҳондурас
05:30. Перу – Коста-Рика
06:00. Панама - Эквадор

Манба: tribuna.uz

Футбол янгиликларини сайтимизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида ҳам кузатиб боринг!

ўртоқлик учрашуви, футбол хабарлари

19.11.2018, 11:23:53 59 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш