Миллатлар лигаси. Ярим финалнинг учинчи иштирокчиси маълум бўлди

Миллатлар лигасида дастлабки босқич ниҳоясига етиб бормоқда.

«А» лигасининг 2-гуруҳида Швейцария асосий рақиби Бельгияни қабул қилиб, 5:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Ваҳоланки, ўйинда дастлабки голлар меҳмонлар томонидан урилган, Эден Азар дубль қайд этиб Бельгияни иккита тўп фарқи билан ҳисобда олдинда боришини таъминлаган эди. Аммо Швейцария биринчи бўлимнинг ўзидаёқ 0:2 ҳисобини 3:2 кўринишига келтира олди, иккинчи бўлимда яна икки марта Тибо Куртуа дарвозаси ишғол этилди. Мезбонлар ҳужумчиси Ҳарис Сеферовис ўз ҳет-триги билан ғалабага катта улуш қўшди.

Ушбу ғалабадан сўнг Швейцария очколар ҳисоби бўйича Бельгияга етиб олиш билан бирга тўплар нисбатига кўра ундан ўзиб ҳам кетди ва лига плей-оффига йўлланмани қўлга киритди. Бельгия термаси «А» лигасидаги ўрнини сақлаб қолган бўлса, 4 учрашувда бирорта ҳам очко тўплай олмаган Исландия қуйи лигага йўл оладиган бўлди.

Эслатиб ўтамиз, бунга қадар «А» лигасининг учинчи ва тўртинчи гуруҳларида ғолиблар аниқланган, унга кўра Португалия ва Англия терма жамоалари ярим финалга йўл олгани маълум бўлганди. Бугун ва эртага бўлиб ўтадиган учрашувлардан сўнг дастлабки босқичга тўла якун ясалади. 

Миллатлар лигаси
Швейцария – Бельгия 5:2 (3:2, 2:0)
Голлар: 0:1 – 2 Азар, 0:2 – 17 Азар, 1:2 – 26, пенальти Родригес, 2:2 – 31 Сеферович, 3:2 – 44 Сеферович, 4:2 – 62 Эльведи, 5:2 – 84 Сеферович.
Швейцария – Зоммер, Эльведи, Мбабу, Клозе, Родригес, Цубер (Бенито, 87), Жака, Фройлер (Закария, 79), Фернандеш, Шакири, Сеферович (Айети, 90).
Бельгия – Куртуа, Алдервейрелд, Компани, Боята, Менье (Ориги, 90), Шадли (Батшуайи, 65), Витцель, Азар, Тилеманс, Азар, Мертенс.

Англия – Хорватия 2:1 (0:0, 2:1)
Голлар: 0:1 – 57 Крамарич, 1:1 – 78 Лингард, 2:1 – 85 Кейн.
Англия – Пикфорд, Стоунз, Гомес, Чилуэлл, Делф (Лингард, 73), Баркли (Алли, 63), Дайер, Стерлинг, Уокер, Рэшфорд (Санчо, 73), Кейн.
Хорватия – Калинич, Ловрен, Едвай, Врсалько (Милич, 26), Вида, Влашич (Рог, 79), Брозович, Перишич, Модрич, Ребич (Брекало, 46), Крамарич.

Молдова – Люксембург 1:1 (0:0, 1:1)
Голлар: 1:0 – 58, пенальти Гынсарь, 1:1 – 70 Бенси.
 
Шимолий Ирландия – Австрия 1:2 (0:0, 1:2)
Голлар: 0:1 – 49 Шлагер, 1:1 – 57 Эванс, 1:2 – 90 Лазаро.

Сан-Марино – Беларусь 0:2 (0:1, 0:1)
Голлар: 0:1 – 8 Драгун, 0:2 – 53 Сарока.

Венгрия – Финляндия 2:0 (2:0, 0:0)
Голлар: 1:0 – 29 Салаи, 2:0 – 37 Надь.

Греция – Эстония 0:1 (0:1, 0:0)
Гол: 0:1 – 44, автогол Ламбропулос.

Манба: tribuna.uz

Футбол янгиликларини сайтимизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида ҳам кузатиб боринг!

Миллатлар лигаси, футбол хабарлари

19.11.2018, 11:15:51 83 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш