Йоахим Лёв: «Нидерландия – яққол фаворит»

Германия терма жамоаси бош мураббийи Йоахим Лёв Миллатлар лигасининг сўнгги турида Нидерландияга қарши кечадиган баҳс олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Нидерландлар шижоаткор ва агрессив футбол намойиш этишади. Жамоада ёш ўйинчилар ҳам ўз ўрнига эга бўлиб улгурган. Бу бош мураббий Рональд Куманнинг меҳнати натижаси экани шубҳасиз. Ушбу мураббийнинг ўзига хос қарашлари бор, у жамоасининг креатив ўйин кўрсатишига қўйиб беради.

Германия термасининг Миллатлар лигасидаги ўрнини бой берганидан барчамиз афсусдамиз. Аммо ҳолландлар билан ўйинда биз Европа чемпионати саралаш мусобақаси ва лиганинг кейинги турнири қуръаларидаги ўрнимиз учун курашишимиз керак. Шундай экан, биз ғалаба қозонишни истаймиз. Мухлисларимиз учун ҳам ғолиб чиқишни хоҳлаяпмиз. Аммо олдиндаги баҳсда Нидерландия – яққол фаворит», - деб айтиб ўтди Йоахим Лёв.

Бугун тунда, Тошкент вақти билан соат 00:45да бошланадиган Германия – Нидерландия учрашуви мусобақанинг тўртинчи яримфиналчисини аниқлаб беради. Ҳозирда биринчи гуруҳ жадвали қуйидагича кўриниш олган:

Футбол янгиликларини сайтимизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида ҳам кузатиб боринг!

Манба: tribuna.uz

Германия Йоахим Лёв

19.11.2018, 10:49:58 49 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш