“Ливерпуль” футболчиси жамоани тарк этади

Клайн 2015 йили ёзда “Саутгемптон”дан “Ливерпуль”га ўтган

“Ливерпуль” клуби ҳимоячиси Натаниэл Клайн келаси мавсум мерсисайдликлар шарафини ҳимоя қилмайди, дея хабар беради Liverpool Echo нашри.

Клуб футболчининг хизматларидан воз кечган ва уни трансферга қўйган. Агар яхшироқ таклиф чиқадиган бўлса, Клайн қишки трансферлардаёқ жамоани тарк этади. Унинг “Ливерпуль” билан тузган шартномаси 2020 йилгача мўлжалланган.

27 футболчи бу мавсум бирорта ўйинда майдонга тушмаган ва ҳаттоки “қизиллар”нинг ЕЧЛ гуруҳ босқичи қайдномасига ҳам киритилмаган.

Футбол янгиликларини сайтимизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида ҳам кузатиб боринг!

Манба: sports_uz

sports_uz

Ливерпуль” Натаниэл Клайн

19.11.2018, 10:44:26 80 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш