Гризманн: "Барселона"ни рад этишим жуда қийин бўлган

Мадриднинг “Атлетико” клуби ҳужумчиси Антуан Гризманн ўзининг “Барселона”га берган рад жавобини изоҳлади.

“Барселона”га рад жавобини бериш жуда қийин бўлди. Улар менга тинмай қўнғироқ қилишди ва хатлар ёзишди.

“Атлетико” жамоаси менинг атрофимда шаклланган. Жамоадошларим ва клуб раҳбарияти менинг қолишим учун кўп ишлар қилишди. Улар “Атлетико” менинг уйим эканлиги ва шу ерда қолишим лозимлигини исботлашди”, -дейди франциялик футболчи.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ёз “Барселона” Гризманни учун “Атлетико”га нақд 100 млн евро таклиф қилди. Аммо, футболчи Мадридда қолишга қарор қилди ва “матрасчилар” билан шартномани узайтирди.

Футбол янгиликларини сайтимизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида ҳам кузатиб боринг!

Манба: sports_uz

 

“Атлетико” Антуан Гризманн

19.11.2018, 10:37:26 56 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш