Англия Миллатлар лигасининг яримфиналига йўл олди, Хорватия эса «В» лигага тушиб кетди

Англия терма жамоаси УФА Миллатлар лигаси гуруҳ босқичида Хорватия устидан ғалаба қозонди. Мазкур ғалаба шарофати билан Гарет Саутгейт шогирдлари Миллатлар лигасининг яримфинал йўлланмасини қўлга киритди.

Учрашувда ҳисобни меҳмонлар очишди. Иккинчи бўлим бошида Крамарич Пикфордни доғда қолдирди. Бироқ Лингард ва Кейннинг жавоб голлари учрашувда инглизларнинг қўли баланд келишини таъминлади.

Англия терма жамоаси келгуси йилнинг июнида бўлиб ўтадиган финал турнирининг Портаглиядан кейинги иккинчи иштирокчиси бўлди.

Хорватия терма жамоаси эса мағлубият натижасида гуруҳда сўнгги — учинчи ўринни эгаллаб «В» лигага тушиб кетди.

УЕФА Миллатлар лигаси

АНГЛИЯ – ХОРВАТИЯ 2:1 (0:0)

18 ноябрь. Лондон. «Уэмбли», 78221 томошабин

Голлар: Лингард (78), Кейн (85) — Крамарич (57)

Англия: Пикфорд, Стоунз, Гомес, Чилуэлл, Делф (Лингард, 73), Баркли (Алли, 63), Дайер, Стерлинг, Уокер, Рэшфорд (Санчо, 73), Кейн.

Хорватия: Калинич, Ловрен, Едвай, Врсалько (Милич, 26), Вида, Влашич (Рог, 79), Брозович, Перишич, Модрич, Ребич (Брекало, 46), Крамарич.

Огоҳлантиришлар: Баркли (26), Едвай (67), Брозович (67), Ловрен (89).

Манба: tribuna.uz

Футбол янгиликларини сайтимизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида ҳам кузатиб боринг!

футбол хабарлари

19.11.2018, 10:27:09 43 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш