«Тоттенҳэм» «Барса» тарбияланувчисини трансфер қилмоқчи. Почеттино Барселонага ташриф буюрди

«Тоттенҳэм» бош мураббийи Маурисио Почеттино шанба куни «Барселона Б» ўйинини томоша қилиш учун Каталония пойтахтига келган.

Аргентиналик мураббий ўзи ва ёрдамчилари Барселонага Каталония футбол федерацияси томонидан ташкил этилган конференцияга келганини айтмоқда.

Аммо у «Барселона Б» ўйинида бўлиб, жамоанинг бир неча футболчисини кузатган. Почеттино бу ўйинда Лондон жамоаси қишки трансферларда кўз остига олган футболчилардан бирининг ўйинини алоҳида кузатгани айтилмоқда.

Sky Sports маълумотига кўра, «Тоттенҳэм» аввалроқ «Барселона» тарбияланувчиларига қизиқиш бошлаганди, шундай футболчилардан бири, «Барса Б» аъзоси Рикардо Пуч бўлиб, у ҳам шанба куни «Корнелья»га қарши ўйинда (2:1) майдонда бўлган. 

«Тоттенҳэм» ёзги трансферлар вақтида битта ҳам футболчи сотиб олмаганди, аммо Почеттино клуб қишда фаоллашишини айтиб ўтганди.

Манба: tribuna.uz

Футбол янгиликларини сайтимизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида ҳам кузатиб боринг!

футбол хабарлари

19.11.2018, 10:26:06 77 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш