«Манчестер Сити» де Йонг учун катта пул тайёрламоқда

«Манчестер Сити» «Аякс» яримҳимоячиси Френки де Йонгни ўзиники қилмоқчи.

The Mirror хабарига кўра, инглизлар клуби ушбу футболчи учун 70 миллион евро (плюс бонуслар) таклиф қилмоқчи. 

Бундан аввалроқ, «Барселона» раҳбарияти ҳам ушбу 21 ёшли нидерландияликни қишки трансфелардаги асосий нишони сифатида белгилаб олгани маълум бўлганди. Каталонияликлар жамоаси уни Серхи Бускетсга муносиб ўринбосар сифатида кўрмоқда.

Футболчига Мадриднинг «Реал» клубидан ҳам жиддий қизиқиш мавжуд.

Қайд этилишича, де Йонгнинг «Аякс» билан амалдаги шартномаси муддати 2021 йилга қадар тузилган.

Жорий мавсумда у Нидерландия чемпионатида 10та учрашув ўтказган.

Манба: tribuna.uz

Футбол янгиликларини сайтимизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида ҳам кузатиб боринг!

«Манчестер Сити», футбол хабарлари

19.11.2018, 10:19:33 45 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш