Тошкентда футбол ҳуқуқшунослари учун семинар ташкил этилди

ТОШКЕНТ (Turon24) – Тошкент шаҳридаги “Пойтахт” бизнес марказида ўзбек клублари спорт директорлари ва спорт ҳуқуқшунослари учун футболдаги функционал ва ҳуқуқий масалалар бўйича семинар ташкил этилди. Cеминарда Россия Футбол иттифоқи вакилларидан Денис Рогачев, Константин Ляхов ва Даниил Заморинлар ўз маърузалари билан чиқиш қилишди.

Семинарда футболчи ва клуб ўртасидаги меҳнат ҳуқуқи ва клублардаги лицензиялаш масалалари, келишилган ўйинларга қарши курашиш каби бир қатор масалалар бўйича фикрлар алмашилди. 

Ўзбекистон Футбол ассоциацияси президенти маслаҳатчиси Санъат Шариповнинг сўзларига қараганда, семинарни ўтказиш учун россиялик мутахассисларнинг таклиф этилгани яқинда Жаҳон чемпионати ўтказилган мамлакатнинг ушбу турнир орқали тўплаган тажрибаларини ўзлаштириб олиш билан боғлиқ. Бундан ташқари, ЎФА футбол ҳуқуқшунослиги ривожланган мамлакатлардан чақириладиган мутахассислар сўраётган харажатларни тўлашга ҳозирча тайёр эмас.

Ушбу мавзудаги семинар Ўзбекистонда биринчи марта ўтказилди. 

Футбол янгиликларини сайтимизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида ҳам кузатиб боринг!

Манба: penalti.uz

18.11.2018, 22:20:17 39 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш