Моуриньо «МЮ»ни италиялик футболчи билан кучайтирмоқчи

«Рома» яримҳимоячиси Лоренцо Пеллегрини фаолиятини Англияда давом эттириши мумкин. Corriere dello Sport нашри хабарига кўра, 22 ёшли италиялик футболчига «Манчестер Юнайтед» қизиқиш билдирмоқда. Манба маълумотига кўра, «МЮ» вакиллари футболчининг агенти билан алоқага чиқишган.

«Манчестер Юнайтед» Пеллегрини учун талаб қилинадиган 30 миллион еврони тўлашга тайёр.

Шу билан бирга, Англияда унинг йиллик маоши миқдори икки баробар ошиши ва 2 миллион еврога етиши мумкин. «Рома» Пеллегринини жамоада сақлаб қолиш учун унга янги шартнома таклиф қилишни режалаштирмоқда.

Манба: tribuna.uz

Футбол янгиликларини сайтимизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида ҳам кузатиб боринг!

футбол хабарлари

18.11.2018, 18:06:32 116 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш