Бир қатор гранд клублар италиялик ёш футболчи учун кураш бошлади

«Наполи» «Кальяри» яримҳимоячиси Николо Барелла учун курашга қўшилди. 21 ёшли бу футболчига айни вақтда «Ювентус», «Интер», «Милан», «Ливерпуль» ва Мадриднинг «Атлетико» клублари даъвогар бўлиб турибди.

Calciomercato.it хабарига кўра, «Наполи» спорт директори Барелланинг агенти билан учрашган. Неаполликлар клуби «Кальяри»га қишки трансферлар чоғида 30 млн евро таклиф қилмоқчи.

Николо «Кальяри» клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. У «оролликлар» жамоаси сафида 2014 йилдан буён тўп суриб келмоқда. А Сериянинг жорий мавсумида у 12 ўйинда ҳам бошланғич таркибда тушган.

Айни вақтда «Наполи» Италия чемпионати турнир жадвалида пешқадам «Ювентус»дан 6 очко кам жамғарган ҳолда иккинчи ўринда бормоқда.

Манба: tribuna.uz

Футбол янгиликларини сайтимизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида ҳам кузатиб боринг!

футбол хабарлари

18.11.2018, 18:05:31 115 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш