«Ливерпуль» Клайндан воз кечади

«Ливерпуль» ҳимоячиси Натаниэл Клайн кейинги мавсумда мерсисайдликлар клуби сафида ўйнамайди. Бу ҳақда Liverpool Echo хабар тарқатган.

Клуб футболчи аввалги формасига қайтишига ишонч билдирмаган ва уни трансферга қўйган. Клайн шу қишдаёқ муносиб таклиф берилса, бошқа жамоага ўтиши мумкин. Агар бундай бўлмаса, у ёзги трансферларда аниқ сотиб юборилади. Футболчининг «Ливерпуль» билан амалдаги шартномаси муддати 2020 йилга қадар тузилган.

27 ёшли футболчи жорий мавсумда жамоада битта ҳам ўйин ўтказмади.

Клайн мерсисайдликлар клуби сафига 2015 йил ёзида «Саутҳемптон»дан келиб қўшилганди. Аммо у оғир жароҳат туфайли асосий таркибдан четда қолди.

«Ливерпуль» АПЛнинг 12 туридан кейин 30 очко билан иккинчи ўринда бормоқда, Юрген Клопп жамоаси турнир жадвалида фақат «Манчестер Сити»дан 2 очколик фарқ билан ортда бормоқда.

Манба: tribuna.uz

Футбол янгиликларини сайтимизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида ҳам кузатиб боринг!

футбол хабарлари

18.11.2018, 18:04:18 52 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш