«Милан» «Челси»нинг яна бир футболчисини қўлга киритмоқчи

«Милан» «Челси» ҳимоячиси Гари Кэхиллни ўз сафига қўшиб олмоқчи. Ушбу футболчи қишки трансферлар вақтида клубни тарк этиши мумкин.

Corriere dello Sport нашри маълумотига кўра, итальянлар клуби ҳимоядаги муаммоларни инглиз футболчиси орқали ҳал этмоқчи. Кейинги ой ичида «Милан»нинг 3 нафар ҳимоячиси жароҳат туфайли сафдан чиқди: Алессио Романьоли, Матео Мусаккьо ва Маттиа Кальдара. 

Кэхиллнинг «Челси» билан шартномаси 2018/19 йилги мавсум якунига қадар тузилган.

Кэхилл «Челси» сафида 2012 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У турли йилларда «Болтон Уондерерс», «Шеффилд Юнайтед», «Бёрнли» ва «Астон Вилла» каби жамоаларда ҳам ўйнаган.

У «Челси»га Маурицио Сарри бош мураббий бўлиб келгач, асосий таркибдаги ўрнини йўқотди. 32 ёшли футболчи Премьер-лиганинг жорий мавсумида фақат бир ўйинда майдонга тушди ва 21 дақиқа ўйнади.

Айни вақтда Милан клубида «Челси» яримҳимоячиси Тьемуэ Бакайоко тўп сурмоқда. У бир мавсумга 5 миллион евро эвазига ижарага олинган. Мавсум якунида миланликлар уни 25 миллион евро эвазига тўлиқ трансфер қилишни режалаштиришган.

Манба: tribuna.uz

Футбол янгиликларини сайтимизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида ҳам кузатиб боринг!

футбол хабарлари

18.11.2018, 18:03:01 64 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш