Гвардиола жамоасида «Реал» футболчисини кўрмоқчи

«Манчестер Сити» қишки трансферлар чоғида «Реал»дан Искони сотиб олишга уриниб кўради. 

El Mundo Deportivo нашри хабарига кўра, ушбу 26 ёшли испаниялик яримҳимоячини трансфер қилиш ғояси жамоа бош мураббийи Хосеп Гвардиоланинг ташаббусидир. Англияликлар клуби Искога ўтган йилнинг ёзида ҳам жиддий қизиқиб кўрганди.

Мадрид клубининг янги бош мураббийи Сантьяго Солари уни тўрт ўйинда жами 53 дақиқа ўйнатган.

Примеранинг жорий мавсумида у 8 ўйинда майдонга тушиб, бир гол урган ва икки голга узатма берган.

Манба: tribuna.uz

Футбол янгиликларини сайтимизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида ҳам кузатиб боринг!

футбол хабарлари

18.11.2018, 17:05:23 89 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш