«Барселона» асосий трансфер мақсадини белгилаб олди

«Барселона» қишда «Аякс» яримҳимоячиси Френки де Йонгни трансфер қилмоқчи.

El Mundo Deportivo хабарига кўра, клубдагилар ушбу ёш футболчини Серхи Бускетсга муносиб ўринбосар сифатида кўришмоқда. Ёзги трансферлар ойнаси вақтида каталонияликлар де Йонгни қўлга киритишга ҳаракат қилишганди, аммо музокаралар муваффақиятли якунланмаган.

Эндиликда клуб ушбу футболчини қишки трансферлардаги асосий нишони сифатида белгилаб олган.

Френки жорий мавсумда Нидерландия чемпионатида 10 учрашувда майдонга тушди.

Манба: tribuna.uz

Футбол янгиликларини сайтимизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида ҳам кузатиб боринг!

футбол хабарлари

18.11.2018, 17:03:08 106 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш