Италия терма жамоаси ўз антирекордини янгилади

Италия терма жамоаси кеча Миллатлар лигаси доирасида Португалияга қарши кечган баҳсда голсиз дуранг қайд этди. Натижада «скуадра адзурра» ўз антирекордини янгилади.

Гап шундаки, италияликлар ўз майдонида ўтказган охирги 6 та баҳсдан буён ғалаба қозона олмаяпти. Уларнинг барчаси дуранг билан якун топган. Жамоа Украина, Польша, Нидерландия ва Македония билан учрашувларда 1:1, Швецияга қарши ўйинда 0:0 ҳисобида дуранг ўйнаганди.

«А» лигасининг 3-гуруҳида етакчи жамоа номи маълум бўлиб улгурган. 3 ўйинда 7 очко тўплаган Португалия гуруҳ ғолиби сифатида плей-оффга йўл олди.  Италия эса 4 учрашувда 5 очко тўплаб, иккинчи поғонани банд этди. Сўнгги турда португаллар билан куч синашадиган Польша ҳисобида 1 очко бор.

Манба: tribuna.uz

Футбол янгиликларини сайтимизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида ҳам кузатиб боринг!

футбол хабарлари

18.11.2018, 17:02:08 54 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш