Лёв: «2018 йил ҳафсаламизни пир қилди»

Германия терма жамоаси бош мураббийи Йоахим Лёв Миллатлар Лигасидаги муваффақиятсиз иштирокка изоҳ берди. Францияга 0:2 ҳисобида ютқазганидан сўнг, Бундестим А дивизионидаги гуруҳда сўнгги ўринни эгаллади.

«Буни қабул қилишимиз лозим. Ҳали Евро-2020 йўлланмасини қўлга киритиш имкониятимиз бор. Биз саралаш мусобақасида кучлилардан фойдаланамиз, бироқ, ёшларга ҳам имкон берамиз.

2018 йил ҳафсаламизни пир қилди. Биз Гельзенкирхенда яхши ўйин намойиш қилиб, мухлислар билан яхши кайфиятда хайрлашмоқчимиз», – деди мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, Германия терма жамоаси ЖЧ-2018 гуруҳ босқичида ҳам сўнгги ўринни эгаллаган эди.

19 ноябрь куни Лёв шогирдлари Гельзенкирхенда Голландияга қарши ўртоқлик ўйинини ўтказади.

Футбол янгиликларини сайтимизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида ҳам кузатиб боринг!

Манба: tribuna.uz

Германия Йоахим Лёв

17.11.2018, 20:39:15 52 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш