Ибраҳимович: "Погбани танқид қилаётганлар тилларини тийсин"

"Лос-Анжелес Гэлакси" ҳужумчиси Златан Ибраҳимович "Манчестер Юнайтед" яримҳимоячиси Поль Погбанинг тарафини олди.

"Погбанинг танқидчилари кулгуга қолишни бошладилар. Ҳамма Погбани айблайди.

Кимдир йўлни қизилда босиб ўтса, айбдор - Погба, ғилдиракни тешиб кеишса, айбдор - Поль. Нимадир ўхшамаса - Погба айбдор.

Улар ўзларини босиб олишлари керак. Улар ўзларига боқиб, бу айниқса, собиқ футболчиларга тегишли, ўзларига савол беришлари керак: "Мен ўйнаган чоғимда нима қилар эдим?" Улар ҳам айтарли яхши бўлмаганлар уларга қарши ўйнаганман.

Мени сўзларим учсун кечиринг, аммо улар тилларини тийишлари ва ўз ишлари билан машғул бўлишлари керак. Уларга суҳбатлари учун пул тўлайдилар, аммо гапни фактлар билан гапириш керак", - дейди Ибра.

Футбол янгиликларини сайтимизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида ҳам кузатиб боринг!

Манба: penalti.uz

"Лос-Анжелес Гэлакси" Златан Ибраҳимович

17.11.2018, 20:17:42 78 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш