Ракитичнинг қанча муддатга сафдан чиққани маълум бўлди

«Барселона» клуби яримҳимоячи Иван Ракитичнинг жароҳати ҳақида маълумот берди.

Футболчи Хорватия терма жамоасининг Миллатлар Лигасидан ўрин олган Испанияга (3:2) қарши ўйинда жароҳат олган эди.

Тиббий кўрик натижаларига кўра, унинг ўнг сони мушакларининг лат егани маълум бўлди. 

Энди Ракитич уч ҳафта давомида майдонга тушмайди, деб хабар беради «Барселона» матбуот хизмати.

Футбол янгиликларини сайтимизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида ҳам кузатиб боринг!

Манба: tribuna.uz

Ракитич

17.11.2018, 19:20:22 98 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш